“КАМАЗ” Ўзбекистонга автобус ва электробуслар етказиб беришни режалаштирмоқда

0
OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Бу ҳақда Татаристон президенти Рустам Минниханов маълум қилди.

«Ўзбекистонда “КАМАЗ” автомаркази, йиғув линияси очилган. Ва, албатта, “КАМАЗ” компаниясида Москвадаги каби, у ерда электробусларнинг 80 % “КАМАЗ”да ишлаб чиқарилган, автобус ва электробуслар етказиб бериш истаги бор”, – деди Татаристон раҳбари.

Электробусларнинг юриш масофаси оширилган – 80 км, тўлиқ электр иситгич билан жиҳозланган, у атмосферага зарарли моддаларни чиқармайди.

Бундан ташқари, Миннихонов Россиянинг яна бир компанияси – “Татнефт” Ўзбекистонда шина маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётгани ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини ишга тушириш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга “ЕлАЗ”, ТЭМПО, КМПО, “КЭР-Холдинг”, “Татхимфармпрепараты”, “Ремдизель”, ПОЗиС ҳам қизиқиш билдирмоқда.