Мирзиёев АҚШ генерали билан учрашди

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 июнь куни Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мирзиёев матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги амалий алоқаларни давом эттириш масалаларини кўриб чиқишган.

Йиғилишда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тикланишга, шу жумладан, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги ташаббусларни илгари суришга ҳам эътибор қаратилгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Шавкат Мирзиёев ҳузурида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент товар экспортида ўсиш суръати жуда паст эканини танқид қилганди.