Қозоғистондан 31 нафар ўзбекистонликлар чиқариб юборилди

0

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Ўтрор тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган профилактика давомида Қорақўнғир қишлоғи ҳудудида доривор ферула яъни коврак (бу ўсимлик шифобахш бўлиб, астма ва нерв касалликларини даволовчи дори воситаларида ишлатилади) тераётган 51 нафар чет элликлар аниқланди. Улардан 31 нафари Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилган, дея ёзмоқда Узрепорт нашри.

Полиция фуқароларни зудлик билан туман бўлимига етказиб, маъмурий баённомалар тузган.

Унга кўра, қонунбузарлар  Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси (Чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан  аҳоли миграцияси соҳасидаги қонунчилигини бузиш) га биноан суд қарори билан давлатдан чиқариб юборилган.

Шунингдек, Туркистон вилояти ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликларни аниқлаш билан бирга, хорижлик фуқаролар ва иш берувчилар билан профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.