Туркия денгизлари тўлқинида сўрфингга нима дейсиз?

0

Туркияда мавжланиб турган океан қирғоқлари бўлмасада, бу мамлакатда тўлқинли сўрфинг учун мос жой йўқ деб ўйласангиз адашасиз.

Океан қирғоқларидан анча олисдаги Туркияда Қора денгиздан Эгей денгизигача, Мармара денгизидан Ўрта Ер денгизигача сўрфинг қилиш учун жуда кўплаб манзиллар мавжуд.

Агар сиз ҳам сўрфинг ишқибози бўлсангиз ва бу ноёб спорт тури билан қаерда шуғулланиш мумкинлигини билмасангиз, сиз учун энг мақбул жой – Туркия.

Серфинг – маълум узунликдаги тахта анжомда тўлқинларга қарши мувозанатни сақлаш спортидир. Агар сиз вақтингизни ва кучингизни аямасангиз ушбу завқли спорт турини ўрганиш борасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди.

Бундан ташқари, Туркияда сўрфинг қилишни ўрганиш учун асосий кўникмаларни берувчи мактаблар ва мураббийлар мавжуд. Сиз тўлқин келишини соатлаб кутишингиз мумкин, аммо бу ҳамиша кутганингизни оқлайди. Сизга эркинлик завқини берувчи бу спорт – тугамайдиган изланиш ва сизни доимо ҳаракатда бўлишга ундовчи кучдир. Келинг сизга бу мароқли спорт билан шуғулланиш учун баъзи ерларни айтиб ўтамиз.

Урла, Измир

Измир шаҳар маркази ва Чешме ўртасида жойлашган Урла, сўрфинг қилишни ўрганиш учун энг яхши жойлардан бири ҳисобланади.

Парапланда сўрфинг пляжи Гулбаҳче шаҳарчаси марказидан тахминан олти километр узоқликда жойлашган бўлиб, саёз сувли катта ҳавзада жойлашган мазкур марказ, янги бошловчилар учун мос келади.

Шиле ва Килёс, Истанбул

Истанбул шимолидаги Қора денгиз қирғоғи сўрфинг учун жуда мос келади. Истанбулда бўлганингизда, Туркиянинг энг яхши сўрфчилари томонидан бошқариладиган сўрфинг мактаблари билан боғланишни унутманг. У ерда сиз сўрфингдан сабоқ олишингиз ва мавжланаётган тўлқинда сўрфинг қилиш завқини туйишингиз мумкин.

Керпе, Кожаэли

Керпе – йил давомида сўрфинг қилиш учун ажойиб жой ҳисобланади. У ерда сиз сўрфинг мактаблари, шунингдек, энг яхши сўрф нуқталарида яккахон ва гуруҳ дарсларини таклиф қилувчи сўрфинг учун қулай меҳмонхоналарни топасиз.

Рафтинг ва каноэда эшкак эшиш


Туркиянинг дарё ва сойлари табиатни севувчилар ва саргузаштпараст спорт ишқибозлари учун рафтинг ва каноэда эшкак эшиш учун ажойиб имкониятлар яратади.

Туркиянинг Қора денгиз соҳилида 169 километр узунликдаги Чоруҳ дарёси дунёдаги энг тез оқадиган дарёлардан бири ҳисобланади. Бу дарёда ўтказиладиган халқаро рафтинг мусобақаларида дунёнинг турли бурчакларидан минглаб спортчилар қатнашади.