Ўзбекистонга «иномарка» олиб кириш икки бараварга кўпайди

0

2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 320,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 13,6 мингта енгил автомобил импорт қилган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,9 мингтага ёки қарийб 2 бараварга ошган.

Статқўм берган аввалги маълумотларга кўра, март ойида 2560 та, апрелда 3509 та машина импорт қилинган.