Ашраф Ғани ва Абдулрашид Дўстум қаерда яшаётгани маълум бўлди

0

Афғонистондан хорижга қочган собиқ президент Ашраф Ғани ҳукумати амалдорлари хорижда дабдабали ҳаёт кечираётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Ушбу собиқ амалдорларнинг баъзилари, жумладан, қонунчилар БАА ва Туркиядаги элита турар жойларда яшайди. Собиқ президент Ашраф Ғанининг ўзи дастлаб Абу-Дабидаги «St. Regis» меҳмонхонасида қолган, унинг рафиқаси эса Амирликлар томонидан тақдим этилган шахсий виллада яшамоқда. БАА расмийсига кўра, Ғани ва унинг оиласи бошқа афғонлар қатори «гуманитар сабабларга кўра қабул қилинган».

Афғонистон собиқ вице-президенти Абдулрашид Дўстум ҳозир Туркияда. Маҳаллий журналист Дўстум Анқаранинг қиммат уйлари жойлашган Ор Ан маҳалласидаги қароргоҳида меҳмонни қабул қилаётгани акс этган суратни Twitter’да қолдирган. Дўстум уйни сотиб олгач, буни аниқлашнинг имкони бўлмаган, маршал вакили эса изоҳ беришдан бош тортган.