Туркияда сайёҳлар учун яна бир чеклов бекор қилинди

0

Туркия 2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб барча чегара пунктлари орқали мамлакатга кириш учун эмланганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ПЗР ёки экспресс-тест тақдим этиш талабини бекор қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги 81 вилоят ҳокимиятига “Мамлакатга кириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжатни юборган.

Ҳужжатга кўра, “1 июндан бошлаб мамлакатга барча чегара пунктларида кириш учун кўпи билан 72 соат олдин топширилиши керак бўлган ПЗР тести сертификати ёки киргандан кейин 48 соат ичида топширилиши керак бўлган тезкор антигеннинг салбий натижаси талаб қилинмайди”.

Авваллари Туркия коронавирус тести манфий натижа берган ёки СОVID-19 га қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар билан мамлакатга киришга рухсат берган эди. Синовлар, шу жумладан, 12 ва ундан катта ёшдаги болалар учун ҳам зарур эди. Шу билан бирга, эмланган саёҳатчилар Жаҳон Cоғлиқни Cақлаш Tашкилоти (ЖССТ) ёки Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шошилинч фойдаланиш учун рўйхатга олинган дорилар билан тўлиқ эмлангани ҳақида сертификат тақдим этишлари керак эди.

Сўнгги пайтларда Туркияда СОVID-19 билан касалланишнинг камайгани, шунингдек, пандемиянинг аҳоли саломатлигига таҳдиди пасайгани мамлакатга киришда қўйиладиган талабларни енгиллаштириш имконини берди. Чекловларнинг аксарияти март ойида бекор қилинди. 29-майдан бошлаб Туркияда ниқоб кийиш мажбурий эмас, бу қоида шифохоналар учун сақлаб қолинган.