Ёз. Кўп терлайсизми? Муаммони ҳал қилинг!

0

Иссиқ ҳавода ҳар бир киши кучли терлашга дуч келади. Бу мутлақо табиий жараён — шу тарзда организм тана ҳароратини тартибга солишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳеч ким кийимдаги тер доғларини ёқтирмайди, айниқса улар ишда ёки учрашув пайтида пайдо бўлса. Уларнинг пайдо бўлишини қандай олдини олиш мумкин? Grazia нашри муаммони бартараф этишга ёрдам берадиган тавсиялар билан бўлишди.

Кийим танлашга масъулят билан ёндашинг

Агар кўп терлаётган бўлсангиз, пахта ёки шойи каби ҳаво ўтказадиган матолардан тикилган енгил, кенг кийим кийган маъқул. Қуёш нурларини қайтарувчи ёрқин рангларни танланг, бу камроқ терлашга олиб келади.

Бундан ташқари, бир неча қаватли кўриниш яратиш мумкин. Мисол учун, катта ўлчамдаги кўйлакни майка ёки топ устидан кийиш мумкин. Шундан сўнг тер доғлари пайдо бўлиш эҳтимоли камаяди.

Рационни кўриб чиқинг

Аччиқ овқатдан сақланиш тавсия этилади — тана уни совутишга ҳаракат қилади, бу эса одамни кўпроқ терлашига олиб келади. Шунингдек, қаҳвани меъёридан ортиқ ичиш тавсия этилмайди, улар буйрак усти безлари фаолиятини рағбатлантиради, бунинг натижасида кафт, оёқ ва қўлтиқ ости терлайди.

Чанқоқ ҳисси пайдо бўлишидан сақланинг

Сувсизланиш тана ҳароратини пасайтиришга ёрдам беради, натижада тер камроқ ажралиб чиқади. Чанқамаслик учун ҳар доим ёнингизда бир шиша сув олиб юринг.

Антиперспирантлардан фойдаланинг

Антиперспирант ва дезодорант ўртасидаги фарқни биласизми? Биринчи восита тер безларининг ҳаракатини блоклайди, шунинг учун қўлтиқ ости қуруқ қолади, иккинчиси эса фақат тер ҳидини йўқ қилади. Ҳар доим ёрлиқда нима ёзилганига эътибор бериш лозим — иккала маҳсулот ҳам дўконларда бир хил жавонда жойлашган, бу харидорларни чалғитиши мумкин.

Агар ортиқча терлашдан азият чексангиз ва бу маслаҳатлар сизга ёрдам бермаса, шифокор билан маслаҳатлашинг.