Дания Украинага Европа Иттифоқига номзод мақоми берилишини қўллаб-қувватлайди

0

«Мен Дания ташқи ишлар вазири билан гаплашдим, у мени Дания Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақоми берилишини қўллаб-қувватлашига ишонтирди. Мен Жеппадан ёрдам учун миннатдорман. Унга бу қарор ҳар бир украиналикни, шу жумладан ҳозир фронтда турганларни ҳам руҳлантиришини айтдим», — деб ёзди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.

Аввалроқ Дания Украинага номзод мақоми берилишига қарши экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.