Самарқандда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учради

0

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Маълум бўлишича, бугун, 17 июнь куни Самарқанд шаҳри Буюк ипак йўли ҳамда Нарпай кўчалари чоррахасида “Ваз-2106” ҳамда “Toyota” русумли тез ёрдам машиналар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Тўқнашув вақтида тез ёрдам машинаси ичида беморлар бўлмагани айтилмоқда.

«Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Машиналарга техник шикаст етган. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда»,-дейилади хабарда.