АҚШ Украинага 1400 та Стингер топширди

0

Қўшма Штатлар Украинага 1400 та Стингер одам-кўчма ҳаво мудофаа тизими ва 6500 та Жавелин танкга қарши ракета комплексларини етказиб берди, деди украиналик депутат Кира Рудик.

Етказиб беришлар рўйхатига Ми-17 вертолётлари, Ҳарпун ракета тизимлари ва дронлари ҳам киради.

Шу ҳафта АҚШ президенти Жо Байден Америка Украинага Донбасдаги мудофаа учун яна 1 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб беришини маълум қилди.

Бундан ташқари, Германиянинг Украинадаги элчиси Анка Фелдхусен Украина оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида яқин ҳафталарда Германиядан Украина Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун гаубитсалар келтирилиши кутилаётганини айтди.

У шунингдек, канслер Олаф Шольцнинг замонавий ҳаво мудофаа тизимлари Украинага Германиядан «октябрга яқинроқ» юборилиши ҳақидаги ваъдаларини тасдиқлади. Ҳозир, унинг сўзларига кўра, улар ишлаб чиқариш босқичида.

ТАСС