Россия Ўзбекистон билан савдода доллардан воз кечишни таклиф қилди

1

Россия Ўзбекистон билан товар айирбошлашда доллардан воз кечиш ғоясини илгари сурмоқда. Бу ҳақда ВТБ банк раҳбари Андрей Костин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидаги чиқиши чоғида.

«Халқаро ҳисоб-китоблар учун муқобил каналларни ишлаб чиқиш биз учун жуда муҳимдир. Бу, албатта, миллий валютадаги ҳисоб-китоблар. Бу, албатта, ҳисоблашнинг универсал усули бўлиб, у ҳар жиҳатдан универсалдир. Аммо бизда бошқа иложи йўқ, чунки ҳисоб бирлиги қуролга айланганда ва мен бизнинг дўстона ҳамкорларимиз ўзини қандай тутаётганини кўриб, ишонч ҳосил қилдим: улар АҚШ ядровий арсеналидан, ҳарбий кучдан, ҳатто иқтисодий кучдан ҳам қўрқмайдилар. Бир нарсадан қўрқиш бор – доллардан узилиш.

Бу Қўшма Штатларнинг энг кучли қуроли бўлиб, уларга ҳукмронлик қилиш ва бугунги кунда ҳаммани қўрқитиш имконини беради», дейди у.

Костиннинг таъкидлашича, айнан шунинг учун ҳозир барча қийинчиликлар ва камчиликларга қарамай, бошқа давлатлар билан долларсиз ҳисоб-китобларни яратиш зарур.

«Биринчи навбатда, албатта, энг йирик савдо ҳамкорлари билан. Бу Хитой, бошқалар ва бизнинг барча яқин хорижий ҳамкорларимиз – Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Ҳиндистон», дейди у.

qalampir.uz

1 ТА ФИКР

  1. Кабул килиш керак , балким сумнинг кадри баланнд булармиди

Comments are closed.