Саудия билан ўйин вақтида «Бунёдкор» стадиони атрофидаги йўллар ёпилади

0

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги футбол учрашуви муносабати билан «Бунёдкор» стадионига туташ кўчалар ёпилади.

19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида U-23 Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларда соат 12:00 дан соат 24:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

-Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

-Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

-Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз», – дейилади ЙҲХХ хабарида.