Зеленский Николаевга ташриф буюрди

0

Украина президенти 24 февралда Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Киевдан ташқарига камдан-кам саёҳат қилган, бироқ Владимир Зеленский шанба куни Украина жанубидаги Николаевга ташриф буюрди.

Президент веб-сайтига кўра, Зеленский ракета ҳужумлари натижасида вайрон бўлган Николаев маъмурияти биносини кўздан кечирди, шунингдек, маҳаллий касалхонага ташриф буюрди.

«Бизнинг Николаев вилояти. Вилоятдаги муҳим масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Иқтисодиёт, сув таъминотини тиклаш, қишлоқ хўжалигидаги вазиятни муҳокама қилдик. Биз қуруқлик ва денгиздан келаётган таҳдидларга алоҳида эътибор қаратдик. Украинанинг ғалабаси учун ишимизни тўхтатмаяпмиз”, — дейилади Зеленскийнинг Телеграм-каналида.

Жума куни ракета ҳужуми оқибатида 37 киши ҳалок бўлди ва тўртта кўп қаватли турар-жой ҳамда фуқаролик инфратузилмаси объэктига зарар етди.

РИА Новости