Исроил президенти Эрдоғанга миннатдорчилик билдирди

0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған исроиллик ҳамкасби Ицхак Герцог билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими хабарида айтилади.

Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари минтақавий муаммолар, жумладан, терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масалалари бўйича мулоқотни давом эттириш, тинчлик ва барқарорлик йўлида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Томонлар Туркия-Исроил муносабатларининг ҳолати ва минтақавий масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Исроил президенти туркиялик ҳамкасбига Анқаранинг терроризмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.