Нега кечқурун овқатланиш зарарли?

0

Шифокор Насиба Ражабова:

Кеч овқатланишнинг асосий хавфи, қонга инсулиннинг ажралиб чиқишидир. Биз ҳар овқатланганимизда инсулин ажралиб чиқади ва организмни энергия билан таъминлайди. Кечаси энергия керак эмас, шунинг учун инсулин даражаси кўтарилганда, жигар ва ёғ тўқималарида шакарни қайта тақсимлаш жараёни бузилади ва натижада танада ортиқча ёғлар тўпланади.

Бундан ташқари, охирги овқат ётиш вақтига қанчалик яқин бўлса, шунчалик уйғониш эҳтимоли кўпроқ бўлади.

Оз миқдордаги мева истеъмол қилиш эса зарар келтирмайди.