Telegram пуллик обунасини ишга туширди

0

Telegram мессенжери қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини берувчи пуллик Premium обунасини ишга туширди.

Нархи ойига 5 $ бўлади.

Пуллик обунага уланган фойдаланувчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлиши мумкин:

· 4 ГБгача бўлган файлларни юклаб олиш;
· медиа ва ҳужжатларни максимал тезликда юклаш;
· мингта каналга обуна бўлиш;
· овозли хабарларни матнга айлантириш;
· обуначилар сони кўп бўлган оммавий каналларда рекламани ўчириш;
· ноёб стикерлар ва реакцияларни юбориш;
· премиум стикерлар;
· диалогларнинг кенгайтирилган бошқаруви;
· профил белгиси;
· анимацион аватарлар.