Роналдуга тегишли бўлган қимматбаҳо машиналардан бири ЙТҲга учради. Оқибатда…

0

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчисига тегишли Bugatti Veyron автомобили Испаниянинг Мальорка оролида йўл транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланди.


Нархи 2,1 миллион евро турадиган машина бошқарувдан чиққан ва уйлардан бирининг омборхонасига бориб урилган.


Автомобильда Роналду ва унинг оила аъзоларидан бирор киши бўлмаган. Уни Криштианунинг хизматчиларидан бири бошқарган.


Айни вақтда маҳаллий полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда. Қайд этиш жоиз, Роналдунинг ўзи ҳам таътилни айнан ўша ерда ўтказмоқда.