Афғонистонда кучли зилзила туфайли 250 киши ҳалок бўлди

0

Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика вилоятида содир бўлган кучли зилзила натижасида камида 250 киши ҳалок бўлди, 150 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Америкалик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, 6,1 магнитудали зилзила эрта тонгда, тахминан, 51 км чуқурликда, аҳоли уйқудалиги пайтида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда вайрон бўлган уйлар, кўчалардаги вайроналар ва замбилда қурбонлар борлиги акс этган кадрлар тарқалмоқда. Маҳаллий ҳокимият вакилининг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Зилзила эпицентри Афғонистон жануби-шарқидаги Хост шаҳридан 44 километр узоқликда жойлашган. Америкалик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, унинг таъсири ҳатто Покистон ва Ҳиндистонда ҳам сезилган.