“Антиқа меҳмон”: фуқаронинг уйига бойўғли кириб қолди

0

Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Қ туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига хонадонига антиқа қуш кириб қолганлиги тўғрисида телефон орқали мурожаат қилади.

Экологлар ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида бу бойўғли қуши эканлиги аниқланди, деб хабар қилди Давлат экология қўмитаси.

Ноёб қуш Жайрон питомнигига топширилди, кейинчалик табиат қўйнига қўйиб юборилди.