Энди интернетда сўкинганларга ҳам жарима бор!

0

Яқинда Япония Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиб, интернетда намойишкорона ҳақоратлаганларга жазо кенгайтирилади. Унга кўра ҳақоратли сўзлар эгаси 2200 доллар жарима тўлайди ёки 1 йилга озодликдан маҳрум этилади (Таҳрирдан аввалги кодекс бўйича  68 доллар жарима ва 30 кунлик қамоқ жазоси эди).

Кодексга ўзгартириш киритишга рестлинг юлдузи Хана Кимуранинг интернетдаги ҳақорат ва танқидлардан сўнг ўз жонига қасд қилиши сабаб бўлди. Мудҳиш воқеадан сўнг аччиқ изоҳларда иштирок этган Хананинг онаси Киоко Кимура 67 доллар жарима жазосига тортилган.

Жамоатчилик вакиллари ва журналистлар бу ҳукмни жуда юмшоқ деб баҳоладилар. Шундан сўнг Жиноят кодексига ўзгартириш киритиш қарорига келишди. Янги таҳрирдаги кодекс шу йили ёзда қабул қилинади.