Мариуполда қанча инсон ҳалок бўлди?

0

Россиянинг Мариуполга ҳужуми бошланганидан бери шаҳарда 22 минг киши ҳалок бўлган, деб ёзмоқда ББС нашри шаҳар мэри Вадим Бойченконинг ҳисоботига таяниб.

«Биздаги рақамлар Мариуполда Россия қўшинлари томонидан 22 минг нафар тинч аҳоли ўлдирилганини кўрсатмоқда. Бу эса фашистлар Германиясининг икки йиллик босқини натижасида ҳалок бўлган одамлар сонидан бир неча баробар кўп», — дея мэрнинг брифингдаги нутқидан иқтибос келтирмоқда нашр.

Шаҳар мэрининг сўзларига кўра, ҳудуд тўлиқ Россия ҳарбийлари томонидан назоратга олингани учун ҳалок бўлганлар сонини аниқ ҳисоблаб чиқишнинг имкони бўлмаган, шунингдек, қурбонлар ҳисоботда айтилганидан кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, ББС нашри ҳам уруш сабабли Вадим Бойченконинг баёнотини тўлиқ текширишнинг имкони бўлмаганини қўшимча қилган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here