Машинада қолиб кетган бола жазирама туфайли ҳалок бўлди

0

Техаснинг Хьюстон шаҳрида ташқарида рекорд даражада юқори ҳарорат бўлган иссиқ машинада 5 ёшли бола қолиб кетганидан сўнг вафот этди, дея хабар беради АBC News.
Полиция маълумотларига кўра, бола ўлик ҳолда топилгунга қадар уйи олдида бир неча соат тўхтаб турган машинада бўлган. Хьюстонда душанба куни Цельсий бўйича 39 даража иссиқ бўлиб, 2011 йилдан бери энг иссиқ ҳарорат қайд этилди.

Ота-оналар боланинг опасининг туғилган кунини нишонлашга тайёргарлик кўришган ва боланинг уйда йўқлигини пайқашлари учун бироз вақт керак бўлди. Полиция ҳисоботида айтилишича, бола ўриндиқдан камарни қандай ечиш ва оиласи машинасидан мустақил равишда тушишни билар эди, лекин ўша куни у ижарага олинган машинада бўлган, унинг эшигида болалар учун хавфсизлик қулфи бўлмаган.

Миллий нотижорат КidsAndCars.оrg маълумотларига кўра, у бу йил АҚШда иссиқ машинада вафот этган бешинчи бола бўлди.