Неймар «ПСЖ»да қоладими?

0

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар парижликлар клуби билан шартномасини узайтириш вариантини фаоллаштирди, деб хабар беради L’Equipe. У бундай ҳуқуқни 1 июлдан кейин олади.

30 ёшли бразилияликнинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Аммо у яна бир мавсумга узайтириш вариантини назарда тутади.

Олдинроқ Париж клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Килиан Мбаппе билан шартнома узайтирилгач, клубнинг позицияси ўзгарди, «ПСЖ» Неймарни ёзда қўйиб юборишга тайёр.

2021/22 йилги мавсумда Неймар парижликлар сафида 28 учрашувда 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.