Покистондаги сув тошқинлари натижасида 4 киши ҳаётдан кўз юмди

0

Покистоннинг Карачи шаҳрида кучли ёмғир ва бўрон сабаб содир бўлган бахтсиз ҳодисаларда 4 киши (2 нафари ёш бола) ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда Онадўли ахборот агентлиги.

Миллий матбуотда чоп этилган хабарга кўра, Карачида кучли ёмғир ва бўронлар шаҳарга жуда катта талофатлар етказган.

Кучли ёмғир ва бўрон туфайли Миллат шаҳарчаси ҳудудидаги девор қулади. Бунинг натижасида 2 бола, бошқа бир ҳудудда эса 2 киши ҳаётдан кўз юмди.

Шаҳар бўйлаб баъзи дўконлар ва ферманинг деворлари қулаб тушди, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлди.

Бошқа томондан, шаҳарнинг кўп жойларида электр таъминотида узилишлар ҳам кузатилган.

Балужистон ва Панжоб штатларида 19 июн куни кучли жала оқибатида юзага келган сув тошқини ва кўчкида 7 киши ҳаётдан кўз юмганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here