Украинада уруш бошланганидан бери қанча инсоннинг ёстиғи қуриди?

0

Украинада уруш бошланганидан бери камида 4634 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Яна 5769 киши жароҳатланган. Бу ҳақда «Медуза» хабар қилмоқда.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 320 нафар бола бор, 478 нафари яраланган.

Сал аввал, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги уруш бошланганидан бери саккиз миллиондан ортиқ одам Украинани тарк этгани ҳақида хабар қилган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here