Атмосферада хавфли моддаларнинг янги тури аниқланди

0

Атмосферада биринчи марта супер реактив кимёвий бирикмаларнинг мутлақо янги тури кашф этилди, бу, инсон саломатлигига ҳам, глобал иқлим ўзгаришига ҳам таъсир қилиши мумкин. Копенгаген университети тадқиқотчилари ҳавода триоксидларнинг ривожланаётганини қайд этишди-бу жуда хавфли оксидловчи кимёвий бирикма. Бу ҳақида Science Daily журналида мақола чоп этилди.

Водород пероксид таниқли кимёвий бирикма. Барча пероксидлар бир бирига боғланган иккита кислород атомига эга ва тез раективлашиб, ёнувчан ва портловчи хусусиятга эга. Улар кўп жараёнларда, тиш ва сочларни оқартириш, яраларни ювиш ҳатто ракета ёқилғиси сифатида ҳам фойдаланилади. Бу бирикма ҳаво таркибида мавжуд ва у исботланган.

Олимлар ҳаво таркибида учта кислород атомларидан иборат бирикмалар бўлса керак деган фаразларни доим олдинга суришарди. Аммо, бу хали илмий исботланмаган эди.

Бу бирикма пероксидларга қараганда анча реактивроқ. Қисқача айтганда, бу бирикма триоксид деб аталиб, уларнинг ҳаво таркибида маълум миқдорда бўлиши Копенгаген олимлари томонидан тасдиқланди. Бу модда фаол оксидланади. Иқлим ва инсон саломатлигига таъсир этади. Янги бирикмада кучли оксидловчи моддалар борлиги учун ҳали олдинда турли илмий янгиликлардан бохабар бўламиз.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here