«Россия Қозоғистонга босим ўтказмоқчи эмас»

0

Маълум муддат аввал Қозоғистон раҳбари Путин иштирокидаги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида нутқ сўзлаб, Қозоғистон ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олмоқчи эмаслигини маълум қилганди.

Россия ТИВ расмий вакиласи Мария Захарованинг қайд этишича, Тоқаев фикри сабаб мамлакат Қозоғистонга босим ўтказмоқчи эмас.

Хусусан, Россиялик журналистлар Захаровадан Тоқаев баёноти бўйича қандай позицияда эканлигини сўраганда у шундай жавоб берган.

«Ёндашувларимиз турлича бўлиши мумкин, бироқ ўзгача фикрга тоқат қилмайдиган ғарб режимларидан фарқли ўлароқ, улар гўёки демократия ва плюрализмга содиқлигига қарамай, биз шерикларимизни ҳурмат қиламиз», — дейди Захарова форумдаги воқеани шарҳлаб.

Унинг сўзларига кўра, миллий кун тартибидаги масалани қўллаб-қувватлашда давом этади, бироқ Нур-Султон билан ўзаро ҳурмат ва манфаат асосида умумий тил топишишга интилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here