Ана холос! Илон Маскнинг ўғли жинсини ўзгартирди ва аёл киши исмини олди

0

Илон Маскнинг ўғли энди расман аёл исмини олади. Тегишли қарор суд томонидан қабул қилинди.

Америкалик миллиардер Илон Маскнинг ўғли Ксаве расман Вивиан Женна Уильсон исмли қизга айланди. Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда..

Суд 18 ёшли йигитнинг исми ва жинсини ўзгартириш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди.

Жорий йилнинг апрель ойида Ксавер Маск судга мурожаат қилиб, унинг жинсига мос равишда исмини ўзгартиришга рухсат беришни талаб қилган эди.