Чиллада иссиқдан қандай ҳимояланиш керак – «Ўзгидромет» тавсиялари

0

25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача кўтарилади.

Жазирама иссиқдан қандай ҳимояланиш керак:

Қуёшда узоқ вақт қолмасликка ҳаракат қилинг, айниқса куннинг ўртасида. Агар бу иложиси бўлмаса, танани ва бошни тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг.

Кўп суюқлик ичинг, музлатгичдан музли ичимликлар эмас, балки илиқ сув ёки энг яхшиси кўк чой ичинг.

Кўпроқ мева, сабзавотларни истеъмол қилинг. Аччиқ ва ёғли овқатларни камроқ.

Кондиционерни 18 даражадан паст бўлмаган ҳароратга «дастурланг».

Юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар дориларни қабул қилиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.