Жазирамада совуқ сувда чўмилишда эҳтиёт бўлинг! Чунки…

0

Кардиолог Ярослав Ашихминнинг айтишича, жазирама иссиқда қўққисдан совуқ сувга тушишдан эҳтиёт бўлиш керак — ҳароратнинг кескин ўзгариши ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

«Совуқ ёки муздек сувга тайёргарликсиз сакраш юракни тўхтатиб қўйиши мумкин. Махсус тайёргарликка эга бўлмаганлар, яъни тобланиб чиниқмаганлар учун бунинг оқибати ўлим билан тугаши мумкин», — огоҳлантирди мутахассис «Gazeta.ru»га берган интервьюсида.

Жазирма иссиқда алкогол ичимликлар истеъмолидан ҳам тийилган маъқул, танадаги спирт организмни иссиқ ҳаво қаршисида ожиз қилиб қўяди.

Яна бир ёмон томони, офтоб урганини спиртли ичимлик оқибатидаги мастлик билан чалкаштириш мумкин. Одатда бунақа «дам олиш»дан сўнг тиббиёт ходимларини безовта қилишга тўғри келади…