Моуриньонинг нияти жиддийга ўхшайди!

0

«Рома»нинг португалиялик бош мураббийи Жозе Моуриньо Рим жамоаси раҳбарларидан «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишни талаб қилмоқда.

Marca нашри хабарига кўра, португалиялик мутахассис Рим клуби раҳбарларидан Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқиш билдираётган 37 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга уриниб кўришни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва «Манчестер Юнайтед» жамоаси ўртасидаги амалдаги шартнома келаси йилнинг июнига қадар тузилган.

Ўтган мавсумда Криштиану Роналду «манкунианликлар» таркибида Англия чемпионатида 30та ўйин ўтказиб, 18та гол урган.