Хаби энди ягона!

0

Асли келиб чиқиши сенегаллик бўлган TikTok-блогер Хаби Лейм дунёдаги энг машҳур тиктокерга айланди. Бунга обуначиларнинг онлайн ҳисоблагичига таяниб, «Правиламаг» хабар берди.

Америкалик Чарли Дамелио 2019 йилдан буён ўз рақслари билан етакчиликни қўлдан бой бермай келаётганди. Бироқ лайфхакларни барбод қилувчи 22 ёшли Лейм ундан ўзиб кетишга муваффақ бўлди: унинг обуначилари сони 142,6 миллионга етган, Дамелионинг обуначилари сони ундан 330 мингга кам.

Лейм TikTok’ка видеоларни 2020 йилдан, пандемия сабаб Туриндаги фабрикада станок операторлиги бўйича ишсиз қолгач ва молиявий қийинчиликларга дуч келганидан сўнг бошлаган. Блогер тезда машҳурликка эришиб, унинг мухлислари #KhabyToNumberOne хештеги ёрдамида Хабига платформада етакчиликни эгаллашида ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ўзбекистонлик Раҳим Абрамов Россиянинг энг сердаромад тиктокери деб топилганди — у бир йилда 10 млн рубль ишлаб топган.