Юрий Шатуновнинг ўлимида шифокорлар айбдор бўлиши мумкин

0

Қўшиқчига ўз вақтида ёрдам кўрсатмаган шифокорларга жиноий иш очилди
«Ласковй Май» гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов ўлими сабабли шифокорларга нисбатан жиноий иш очилган. Бу ҳақида гуруҳнинг ижрочи деректори Аркадий Кудряшов KP.RU порталига берган интервюсида маълум қилди.

 

Юра столда ўзини ёмон хис қилди. У бирдан кўкрагини чангаллади ва нафас олишига қийнала бошлади. Биз тез ёрдамга қўнғироқ қилдик. Тез ёрдам деспечири уни ўзимиз олиб бормасак тез ёрдамни узоқ кутиб қолишимиз мумкинлигини айтди. Юрани энг яқин тез ёрдам бўлимига олиб бордик, у ерда касалнинг аҳволи жиддий эканлигини ва касалхонага олиб бориш кераклигини айтишди. Улар бизни касалхонага эски жиҳозларсиз Газел машинасида юборишди. юрани касалхонагача олиб бора олмадик, йўлда уни жони узилиб бўлган эди. Касалхонада уни ҳаётга қайтаришга уринишди аммо бу иложсиз эди. У аллақачон ўлиб бўлган эди. Назаримда уни қутқаришнинг иложи йўқ эди. Ҳозир шифокорларга нисбатан жиноий иш очилди дейди мусиқачининг ёрдамчиси.
Маълум бўлишича 24 куни тез ёрдам деспечири Шатуновга гуруҳ юборишдан бош тортган. Манбаларнинг таъкидлашича хонанданинг дўстлари тез ёрдамга қўнғироқ қилиб юраги жиддий беъзота қилган одам ҳақида хабар беришган. Диспечер эса уларга машина йўқлигини айтган аслида у гуруҳ юборишдан бош тортган. Бундан ташқари Диспечер қўнғироқ жараёнида беморнинг умумий аҳволи ҳақида аниқловчи саволлар ҳам бермаган.