Ёзда болалар саломатлиги учун ота-оналарга тавсиялар

0

Шифокор Шерали Суннатуллаев:

– Қуёш нурлари ҳам катталар, ҳам болалар саломатлиги учун муҳимдир. Хўш, ёзда болаларни қанча вақт давомида қуёшда олиб юриш мумкин?

-Тушлик пайтида қуёш нурлари болага тўғридан тўғри тушишига йўл қўйманг. Болаларни соат 11:00 дан 15:00 оралиғида сояда ўйнатган маъқул.

-Болаларга қуёшда юрганда албатта крем суртинг. Чунки қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурлари терини зарарлайди ва бу келажакда онкологик касалликлар чақириши мумкин.

-Болани об-ҳавога мос кийинтиришни унутманг. Болаларни қуёшнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий воситаси кийимдир. Уларга кенг футболкалар, енгил шимлар, узун кўйлаклар, юбкалар ва албатта, шляпа кийдиринг.

«Соғлом ҳаёт»