Алиментни кечиктиргани учун Spark автомашинаси хатланди

0

Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими томонидан алимент тўловларини кечиктирилиб келаётган фуқароларнинг яшаш жойлари бўйича маҳаллабай рўйхати шакллантирилиб, интизомсиз равишда алимент пулларини тўламасдан келаётган қарздорларни алимент пулларини тўламаслик сабабларини ўрганиш, уларни доимий иш билан таъминлаш, оилаларни яраштириш, қарздорликларни ундириш ҳамда тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.А.Восиевдан ундирувчи Д.Т.Атамбаева фойдасига жами 30 млн. 497 минг сум алимент карзини тўлашдан буйин товлагани сабабли, қарздорга тегишли бўлган Spark автотранспорт воситаси хатланиб тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.