Шольц: Путин учун ягона йўл – Украинадаги муваффақиятсизлигини тан олишдир

0

Шольц: Путин учун ягона йўл – Украинадаги муваффақиятсизлигини тан олишдир.

Баварияда бўлиб ўтган “Катта еттилик” саммити якунида Германия канцлери Олаф Шольц Ғарбнинг Россияга нисбатан санкция ва бошқа чекловлар кўринишидаги босими кучайишини, Путиннинг бу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли эса, Россиянинг муваффақиятсизлигини тан олиши кераклигини айтди.

Шольц ҳар бир давлат қўшниларининг ҳужумлари таҳдидига дуч келмай, ўз тараққиёт йўлини танлаш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.

Шольцнинг фикрича, яқинда Кременчукдаги савдо марказига қилинган ракета ҳужуми “Путиннинг Украина аҳолисига нисбатан шафқатсизлиги”нинг яна бир далилидир.

Ўз навбатида, Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг фикрича, Россия эндиликда барча Европа давлатлари учун “тўғридан-тўғри ва шошилинч хавф туғдирмоқда”.