1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

0

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30, кундузи 38-43, баъзи жойларда 45 даражагача иссиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

 

Муҳим ҳодисалар:

 

Жорий йилнинг 29 июнидан 3 июлигача тоғларда кутилаётгани юқори ҳарорат сабабли Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли жойлари: Сўх, Фарғона туманлари ҳамда Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида сел оқимлари ўтиши мумкин.

 

Тоғолди ва тоғли туманларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга кетаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.