Бўстонлиқ ва Пахтакор туманларида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ шаҳрида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти шуғулланиб келаётган Д.А. бошқа бир фуқаро Ш.га жами 5 200 АҚШ долларини 57 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Пахтакор туман бўлими, вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти шуғулланиб келаётган А.Н. бошқа бир фуқаро Ж.га жами 3 500 АҚШ долларини 38,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.