Чивинлар нега айнан сизни чақади?

0

Айниқса, иссиқ кунларда ҳар қачонгидан ҳам кўпаядиган ва кайфият бузилишига таъсир қиладиган чивинларнинг нима учун келиб-келиб сизни танлаши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Жисмоний фаоллик ёки бошқа сабаб билан терлаганда тер таркибида сут кислотаси ҳам бўлади. Бу эса чивинлар эътиборини тортмай қолмайди.

Кийимингиз қанча тор бўлса, чивинларнинг чақиши шунча осон бўлади. Айнан шу сабаб ҳам кийим-кечак борасида эркин вариантларга эътибор қаратиш тавсия қилинади.

Чивинларни нафас чиқарганда ажраладиган карбонат ангидрид кўпроқ жалб қилади. Айнан шу сабаб ҳам чивинларни тез-тез нафас оладиган кишилар кўпроқ «қизиқтиради».