Дибала расман «Ювентус»ни тарк этди

0

Туриннинг “Ювентус” клуби матбуот хизмати аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибаланинг клубни тарк этганини эълон қилди. Форвард шартномаси муддати тугагани сабабли клубни тарк этди.

Ижтимоий тармоқлар орқали италиялик гранд аргентиналикка миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида омад тилади.

Катта эҳтимол билан Дибала фаолиятини А Серияда давом эттиради. Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчи учун асосий давогар саналади. Унинг хизматларига «Милан» ҳам қизиқиш билдирмоқда.