Дубайнинг “DP World” компанияси вакиллари “Aрқбулоқ” божхона постида

0

Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 10-14 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб қайтган эди.

Амалий ташриф давомида Дубайнинг “DP World” компанияси президенти Султон Ахмед Бин Сулайм билан ўтказилган икки томонлама учрашувда божхона соҳасини рақамлаштириш бўйича ўзаро Англашув меморандуми имзоланган эди. Шунингдек, “DP World” компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи ҳам режалаштирилган эди.

Ниҳоят, ушбу келишув амалга ошиб, бугун – 27 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг “DP World” компанияси вакили Сараҳ Альсувейди хоним бошчилигидаги делегация Давлат божхона қўмитасига ташриф буюрди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона соҳасини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, баҳолаш ва ўз тавсияларини бериш делегация ташрифининг асосий мақсади ҳисобланади.

Ташриф доирасида “DP World” компанияси вакиллари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ташрифи ташкил этилди.

Ўзаро очиқ мулоқот тазрида ташкил этилган учрашувда Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов, DP World ташкилоти вакиллари, Давлат божхона қўмитаси масъул бошқарма бошлиқлари, Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Т.Саидов ва мамлакатимизда фаолият юритаётган йирик ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Ташриф давомида иштирокчиларига “Aрқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолияти божхона пости фаолияти таништирилиб, хавфларни бошқариш тизимини қўллаш, божхона юк декларацияларини расмийлаштириш ҳамда транспорт логистика масалалари юзасидан амалий мулоқотлар ўтказилди.

Комил Кодиров,

“Арк булоқ” божхона пости инспектори