Наманганда сомон ортилган машина бутунлай ёниб кетди

0

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида 29 июнь куни «Камаз» ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ўзининг муносабатини билдирди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 28 июнь куни соат 11:13 да Мингбулоқ тумани “Қўғаликўл” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи И. Р. исмли фуқарога тегишли “МЕRSEDES BENS 817”да содир бўлган. Фуқаро 320 дона сомонни олиб кетаётган вақтида ёнғин чиққан ва бу тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Шунга асосан, воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни бартараф этишган.

Ёнғин оқибатида машина тўлиқ ҳолда ва 200 дона сомонлари ёниб зарарланган. Ҳозирда содир бўлган ҳодиса юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.