Расман! Ўзбекистонда ОТМларга тиллар кесимидаги қабул квотаси тасдиқланди

0

2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишининг кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши эълон қилинди.

ДТМ бундан хабардор қилди.

Маълумот учун, жорий йилда давлат ОТМларида бакалавриат учун 4 та таълим шакли бўйича жами 180 минг 975 та квота белгиланди. Бу ўтган йилгига қараганда 23 минг 220 тага кўпроқ.

Марказнинг расмий саҳифаси ва сайтида тўлиқ вариант билан танишишингиз мумкин.

Энди абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул” бўлими орқали фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин бўлмоқда.

Қабул 20 июндан бошланган бўлса-да, ҳозиргача квоталарнинг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни ОТМ учун онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) давом этади.