«Сайёҳлар учун энг арзон шаҳарлар» рўйхатида Тошкент ҳам бор

0

Хорижий сайёҳлар учун энг арзон шаҳарлар рўйхати шакллантирилди. Cost of Living City Ranking рейтингидан Тошкент, Душанбе ва Бишкек ҳам ўрин олган.

Рўйхатда жами 227 та шаҳар мавжуд бўлиб, энг қимматдан энг арзонга қараб шакллантирилган. Тошкент 221-ўринни эгаллади.

Хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳар сифатида Гонконг, энг арзони эса Aнқара деб тан олинган.

Энг арзон шаҳарлар ўнлигига, шунингдек, Жазоир, Тунис, Истанбул, Карачи, Исломобод, Олмаота (219), Душанбе (225) ва Бишкек (226) кирди.

Юқори нарх бўйича биринчи ўнталикка бир вақтнинг ўзида тўртта Швейцария шаҳри кирди: Цюрих, Женева, Базел ва Берн.

Гонконг эса хорижликлар учун дунёдаги энг қиммат шаҳар деб тан олинди. Топ 10 таликка Тел-Aвив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио ва Пекин ҳам кирди.