Бугундан эътиборан…

0

Адлия вазирлиги 1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақиа маълумот берди. Унга кўра:

– Автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлади.

– Айрим шифокорларга уй олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

– “Хавфсиз йўл” индекси юритилади.

– Вирусли гепатитга қарши самарали чоралар кўрилади.

– Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга бир марталик субсидия берилади.

– Давлат музейлари соат 22:00 гача хизмат кўрсатиши мумкин.

– “Тиббиёт бригадалари”га 3 600 та штат берилади.

– Парранда экспорти учун субсидия оширилади.

– Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади.

– Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди.

– Спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри  юритилади.

– “Оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.