Марказий банк 4 июль, душанба кунидан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси -15,84 сўмга тушиб, 10 850,10 сўм бўлди.
Евро курси эса бироз кўтарилди (+11,68) ва 11 344,86 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли -8,28 сўмга тушиб, 198,99 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, доллар курси куни кеча бироз, аввалги кун эса қарийб 60 сўмга қимматлаганди.