Финляндия террорчилик ташкилотлари фаолиятига қарши курашиш соҳасида Туркия билан ҳамкорликни йўлга қўяди

0

Финляндия яқин келажакда террорчилик ташкилотлари фаолиятига қарши курашиш соҳасида Туркия билан ҳамкорликни йўлга қўяди, дейди ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто.

“Туркия томонидан тайинланган шахслар ва гуруҳларга оид қўшимча маълумотлар бўйича Туркия расмийлари билан ҳамкорлик албатта яқин келажакда йўлга қўйилади”, дейди у.

Ҳаависто, Хелцинки Анқарага террор ташкилотларини қўллаб-қувватламаганини аллақачон маълум қилганини эслатди.

Вазир Финляндия томонидан бу борадаги барча қадамлар миллий қонунчиликка мувофиқ амалга оширилишини таъкидлади. «Биз қонунларни фақат меморандум билан ўзгартира олмаймиз, аммо ҳамкорлик мавжуд», деб тушунтирди у.

Ҳаавистонинг тан олишича, Финляндия Хелцинки ва Стокголмнинг НАТОга аъзо бўлиш истаги бўйича Мадридда Туркия билан олиб борилган музокараларда бунчалик тез ўсишни кутмаган.