Июлда ҳаво ҳарорати бироз тушади

0

Июль ойи иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат асосан 35-38 даража иссиқ атрофида бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

2-3 июль кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳарорат яна 40-41 даража иссиққача кўтарилади. Жануб энг чекка қисмида ушбу кунларда ҳарорат 42-45 даража иссиқ оралиғида бўлади.

Кейинги кунларда нисбатан салқин ҳаво кутилмоқда. 3 июлда шимолий ҳудудларда, 4-5 июль кунлари Ўзбекистон барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати ёз фасли учун 30-33 даража иссиқ бўлган қулай қийматларгача пасаяди, сўнг бир неча кун давомида 34-37 даража иссиқ, жанубда 38-40 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.

Июль ойи иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат асосан 35-38 даража иссиқ атрофида бўлиши, айрим кунлари баъзи жойларда 40-42 даража иссиққача кўтарилиши кутилмоқда.

Ёмғир ёғиш эҳтимоли кам, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 2-4 кун қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.