Месси «ПСЖ»га керак бўлмай қолди

0

«ПСЖ»нинг янги раҳбарияти яқин вақт ичида юлдуз ҳужумчилар – Лионель Месси ва Неймардан қутулишни режалаштирмоқда.

Журналист Педро Моратанинг сўзларига кўра, клуб спорт директори Луис Кампуш ва тез орада «ПСЖ»ни бошқарадиган мураббий Кристоф Галтье Лотин Америкаси юлдузларига жой топилмайдиган жамоани сезиларли даражада янгиламоқчи. Париж клуби Месси ва Неймарни сотиш жуда қийин бўлишини тушунади, аммо жамоада ўзгаришлар зарур.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ўтган ёзда «Барселона»дан «ПСЖ»га текинга ўтган эди. Парижликлар ўтган мавсумда Лига 1да ғалаба қозонишган, аммо Чемпионлар лигасида яхши ўйин кўрсата олишмаган.